Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» акциядорлик жамияти акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 15 мартдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 07 апрель куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1А уй бўйича жойлашган Жамият биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2023 йил 03 апрель ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
2. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида;
3. Банк кредитини жалб қилиш билан боғлиқ йирик битим тузилишини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 40-41 моддаларига асосан, Жамият акциядорлари «мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш» тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли эканликларини маълум қиламиз.
Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2023 йил «03» апрель ҳолатига тузилади.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор (баҳолаш) қиймати бўйича нақдсиз пул ўтказиш йўли билан (миллий валютада) амалга оширилади.
Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши учун акциядорлар:
а) акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган жойи), депо хисоб варағидан кўчирма (ёки нусхаси), сотиб олиниши талаб қилинаётган акциялар сони ва акцияларни тўлаш учун маблағлар ўтказилиши лозим бўлган банк реквизитларини кўрсатган ҳолда жамиятга ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида ёзма талаб (ариза) юбориши;
б) Паспорт билан шахсан келиши ёки акцияларни қайтариб олиш шартномасини тузиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома билан ваколатли вакилни жамиятга юбориши;
с) юридик шахс мақомига эга бўлган жамият акциядорлари билан акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш учун ушбу юридик шахс раҳбари ёки ваколатли вакили иштирок этиши лозим бўлади.
Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг, Жамият, қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни 10 (ўн) кун ичида қайтариб сотиб олади.
Жамиятнинг ўз акцияларини сотиб олиши буйича тузиладиган шартномалар (битимлар), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилади ва акциядорларга хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачилари томонидан рўхатдан ўтказилади. Инвестиция воситачилари хизмати хақи Жамият томонидан тўланади.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1A уйда жойлашган Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг биносида 2023 йил 27 мартдан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Электрон почта манзили: doridarmon@mail.ru.
Телефон: (95) 198-03-15.
15.03.2023
Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» акциядорлик жамияти акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил 07 сентябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 30 сентябрь куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1А уй бўйича жойлашган Жамият биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 26 сентябрь ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
2. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг яроқлилик муддати тугаган ва/ёки 2022 йил 01 ноябрь санасигача тугайдиган дори воситаларини йўқ қилиш (утилизация) тўғрисида;
3. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Кузатув кенгаши аъзоси ваколатларини муддатидан аввал тугатиш тўғрисида;
4. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Кузатув кенгаши янги аъзосини сайлаш тўғрисида;
5. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Бошқарув раиси ваколатини муддатидан аввал тугатиш тўғрисида;
6. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида;
7. Банк кредитини жалб қилиш билан боғлиқ йирик битимни тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 40-41 моддаларига асосан, Жамият акциядорлари «мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш» тўғрисидаги қарорга қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли эканликларини маълум қиламиз.
Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2022 йил «26» сентябрь ҳолатига тузилади.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш акцияларнинг бозор (баҳолаш) қиймати бўйича нақдсиз пул ўтказиш йўли билан (миллий валютада) амалга оширилади.
Акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши учун акциядорлар:
а) акциядорнинг яшаш манзили (жойлашган жойи), депо хисоб варағидан кўчирма (ёки нусхаси), сотиб олиниши талаб қилинаётган акциялар сони ва акцияларни тўлаш учун маблағлар ўтказилиши лозим бўлган банк реквизитларини кўрсатган ҳолда жамиятга ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида ёзма талаб (ариза) юбориши;
б) Паспорт билан шахсан келиши ёки акцияларни қайтариб олиш шартномасини тузиш учун тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома билан ваколатли вакилни жамиятга юбориши;
с) юридик шахс мақомига эга бўлган жамият акциядорлари билан акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш учун ушбу юридик шахс раҳбари ёки ваколатли вакили иштирок этиши лозим бўлади.
Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг, Жамият, қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни 10 (ўн) кун ичида қайтариб сотиб олади.
Жамиятнинг ўз акцияларини сотиб олиши буйича тузиладиган шартномалар (битимлар), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида амалга оширилади ва акциядорларга хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачилари томонидан рўхатдан ўтказилади. Инвестиция воситачилари хизмати хақи Жамият томонидан тўланади.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1A уйда жойлашган Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Электрон почта манзили: doridarmon@mail.ru.
Телефон: (95) 198-03-15.
07.09.2022
Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» акциядорлик жамияти акциядорларининг
йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил 01 июндаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 24 июн куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1А уй бўйича жойлашган Жамият биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 20 июн ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
2. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
3. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
4. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ тафтишчисининг 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
5. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича Бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
6. Аввалги йилларда соф фойда тақсимотидан Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ устав фондига кейинчалик капитализация қилиш учун ривожлантиришга йўналтирилган маблағларни Жамият зарарларини қоплашга йўналтириш тўғрисида.
7. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тўғрисида;
8. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖда 2022 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида;
9. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ устави ва ички корпоратив низомларининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;
10. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
11. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ тафтишчисини сайлаш тўғрисида;
12. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Бошқарув раисини тайинлаш тўғрисида;
13. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ акциядорлари томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендларни Жамият ихтиёрида қолдириш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1A уйда жойлашган Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Электрон почта манзили: doridarmon@mail.ru.
Телефон: (95) 198-03-15.
Кузатув кенгаши
01.06.2022
Toshkent viloyati «DORI-DARMON» акциядорлик жамияти акциядорларининг
йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 02 июндаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 28 июн куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1 А уй бўйича жойлашган Жамият биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2021 йил 22 июн ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
2. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
3. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
4. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ тафтишчисининг 2020 йил якунлари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
5. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ фаолиятининг 2020 йил якунлари бўйича Бошқарув раисининг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
6. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг 2020 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;
7. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тўғрисида;
8. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ томонидан 2021 йилда кўрсатилиши мумкин бўлган беғараз ва ҳомийлик ёрдамлари миқдорининг юқори чегарасини белгилаш тўғрисида;
9. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида;
10. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖда 2021 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида;
11. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида;
12. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
13. Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖ тафтишчисини сайлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1A уйда жойлашган Тошкент вилояти «ДОРИ-ДАРМОН» АЖнинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Электрон почта манзили: doridarmon@mail.ru.
Телефон: (95) 198-03-15.
Кузатув кенгаши
03.06.2021
Toshkent viloyati «DORI-DARMON» акциядорлик жамияти акциядорларининг
йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 03 августдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 28 август куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1А уй бўйича жойлашган Жамият биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2020 йил 24 август ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
2.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
3.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
4.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
5.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ нинг 2019 йил якунлари бўйича зарарини кўриб чиқиш;
6.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тўғрисида;
7.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ томонидан 2020 йилда кўрсатилиши мумкин бўлган беғараз ва ҳомийлик ёрдамлари миқдорининг юқори чегарасини белгилаш тўғрисида;
8.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ да 2020 йил молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида;
9.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ ташкилий тузилмаси янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;
10.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ Бошқаруви аъзолари ва Тафтиш комиссияси сонига ўзгартириш киритиш тўғрисида;
11.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида;
12.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ нинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
13.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ тафтишчисини сайлаш тўғрисида;
14.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ устави янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида;
15.Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖ ички корпоратив хужжатларининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 1A уйда жойлашган Toshkent viloyati «DORI-DARMON» АЖнинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Электрон почта манзили: doridarmon@mail.ru.
Телефон: (95) 198-03-15.
Кузатув кенгаши
05.08.2020